

"Қаймоқранглилар" "Тоттенхэм"нинг 31 ёшли уэльслик футболчини харид қилишига умид қилмоқда, акс ҳолда мадридликлар унинг қолган бир йиллик шартномасида кўзда тутилганидек, 15 млн евро маош тўлашади.
Қайд этиш керакки, Мадрид клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Бэйлнинг қайтишига мутлақ қарши.
Футболчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 19та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 2та ассист қайд этди.



