

Ўйин 7 апрель оқшомида Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадионида бўлиб ўтади.
Оливерга қанот ҳакамлари Стюарт Берт ва Жеймс Мэйнуоринг ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам Эндрю Мэдли бўлади. VAR вазифасини Жарред Жиллетт бажаради, унга италиялик Ди Белло ассистентлик қилади.
Бу еврокубокларда Оливернинг "Реал” иштирокидаги бешинчи ўйини бўлади. У илгари Мадрид клубининг 2017/18 Чемпионлар Лигаси чорак финалидаги "Ювентус" (1:3), 2022 йилги УEФА Суперкубогида "Айнтрахт" (2:0), 2023/24 Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида "Брага" (2:1), шунингдек, жорий мавсумда "Олимпиакос" (4:3) жамоаларига қарши ўйинларида ишлаган.



