“Реал” ва “ПСЖ” Бензема ва Кавани масаласини муҳокама қилишади
Aslanov Jasurbek
21 фев 2017
“Реал” ва “ПСЖ” клублари ўз ҳужумчиларини алмаштириш масаласини муҳокама қилишмоқда.
Ҳар иккала клуб президентлари Флорентино Перес ва Носир Ал Халафий аллақачон бу борада учрашиб, Бензема ва Каванини алмаштириш масаласини муҳокама қилишмоқда. Маълум бўлишича, ушбу рокировка мавсум охирида амалга ошиши кутилмоқда.