ЛаЛиганинг 13-тур ўйини доирасида "Реал" "Осасуна"ни қабул қилди.
Биринчи бўлим давомида шикастланишлар туфайли Родриго ва Эдер Милитаолар алмаштирилди.
Родриго майдонни тарк этаётиб чап оёғининг сонини ушлаб олганди. 20 дақиқада унинг ўрнини Браим Диас эгаллади.
Эдер Милитао рақиб жарима майдончаси ичида тўп учун курашда шикастланди. Бразилиялик майдонни замбилда тарк этди. Унинг ўрнига Рауль Асенсио майдонга тушди.
Эслатиб ўтамиз, Милитао ва Родриго Бразилия терма жамоасининг ноябрдаги ўйинларига чақирув олган эди.
Изоҳлар