Ўйиннинг 29-дақиқасида Ришарлисон рақиб дарвозасини ишғол этди. У Тьяго Силва пасидан кейин гол урди. “пентакампеонлар” Қатардаги мундиал учун махсус рақсларни тайёрлаб келишганди ва “Тоттенхэм” а'зоси голини жамоадошлари ҳамда терма устози Тите билан нишонлади. Ришарлисон ушбу ҳолатга қуйидагича изоҳ берди:
- Тите биз билан бирга биринчи маротаба шундай чиройли рақсга туша олди. Биринчиси учун нормал ҳолат.
Қатардан махсус: Толибжон Қосимов
Изоҳлар