"Ривожланиш кубоги". Ўзбекистон U-17 термаси Беларусь билан дуранг ўйнади

Оқил Абдубарноев
20 фев 2024
Аскер Халмуратов бошқарувидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси 18-24 февраль кунлари Беларусда бўлиб ўтадиган "Ривожланиш кубоги" халқаро турнирида иштирок этади.

Дастлабки турда вакилларимиз Россия U-16 термасига қарши майдонга тушиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаганди. 2-турда Халмуратов шогирдлари мезбон Беларусь Республикасига қарши майдонга тушиб, 1:1 ҳисоби қайд этди.

Беларусь 1:1 Ўзбекистон

Голлар: Даниэль Волски 23 - Даврон Тўлаганов 38.

Ўзбекистон U-17: Расул Маматов, Муҳаммадали Қодиржонов, Беҳрузжон Каримов, Диёр Эрманов, Қувончбек Абраев, Шаҳобиддин Пўлатов, Асадбек Анваров, Саддам Аҳмадов, Даврон Тўлаганов, Камронбек Юсупов.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia