Йилнинг энг яхши футболчиси деб Винисиус Жуниор топилди. Вини берилган овозларни махсус ҳисоб-китобидан сўнг 48 очко билан ғолиб бўлди. Иккинчи ўринда Родри (43 очко), учинчи поғонада Жуд Беллингем (37 очко) қайд этилган. Эътиборлиси, Лионель Месси берилган овозларга кўра 6-ўринда қайд этилган.
Маълумот учун, The Best совринида ғолибни аниқлаш учун дунёдаги барча мамлакатларнинг миллий жамоалари бош мураббийи ва сардори, шу билан бирга, ўша мамлакатдан бўлган бир нафар журналист овоз беради.
Изоҳлар