Родриго тиззасидан операция қилинди

Alisher Ostonov
10 мар 2026
"Реал" ҳужумчиси Родриго ўнг оёғининг хочсимон бойлами ва ташқи мениски йиртилиши оқибатида тиззасида жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Жарроҳлик амалиётини шифокор Мануэль Леес "қаймоқранглилар" тиббий хизмати назорати остида ўтказган. Леес "Реал"нинг бошқа футболчилари, жумладан Эдер Милитао ва Тибо Куртуани операция қилган таниқли мутахассис ҳисобланади.

Яқин кунларда Родриго реабилитацияга киришади.

Бразилиялик футболчи 2 март куни Испания чемпионатининг 26-туридан ўрин олган "Хетафе"га (0:1) қарши ўйинда жароҳат олганди. Marca хабарига кўра, ҳужумчи мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади ва ЖЧ-2026да Бразилия терма жамоасида ўйнай олмайди.

Родриго "Реал" сафида 2019 йилнинг июлидан буён ўйнаб келмоқда. 25 ёшли ҳужумчи 2025/26-йилги мавсумда барча мусобақаларда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: realmadrid.com