

Улар "Ливерпуль" билан музокара ўтказиш учун келишган. АПЛнинг амалдаги чемпионлари Луис Диаснинг ўрнига Родригони сотиб олишни мақсад қилган. Трансфер нархи таҳминан 90 миллион еврога баҳоланмоқда.
Родриго 2024/25 йилги мавсумда барча мусобақаларда 54 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. Унинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар имзоланган.



