Романо "Реал"нинг биринчи ёзги трансферини маълум қилди

Футбол инсайдери Фабрицио Романо ёзги трансферлар даврида "Реал"нинг биринчи хариди ярим ҳимоячи Нико Пас бўлишини маълум қилди.

Бу ҳақда журналист ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Романонинг таъкидлашича, "Реал" Паснинг келажагини тўлиқ назорат қилади ва уни ўзининг узоқ муддатли лойиҳаси сифатида қабул қилади. Нико Мадрид клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Манбаларга кўра, футболчини сотишда "Реал" сотиб олиш бандини сақлаб қолган.

21 ёшли аргентиналик ярим ҳимоячи Нико Пас "Комо" шарафини ҳимоя қилмоқда. Бу мавсумда футболчи клуб сафида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.


Манба: x.com/FabrizioRomano