Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди

Mirjalol Normatov
11 сен 2025
Рональдиньонинг ўғли Жоао Мендес "Халл Сити" жамоасида ўйнайди.

Айни дамда Чемпионшип турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб турган клуб ва бразилиялик футболчи ўртасида бир мавсумлик шартнома имзоланди. 20 ёшли футболчи асосан жамоанинг U21 таркибида шуғулланади.

Бунга қадар Мендес "Бернли", "Барселона" ва "Крузейро" каби жамоаларнинг ёшлар таркибида фаолият олиб борди. Унинг сўнгги жамоаси "Бернли" бўлган ва у бу жамоани июль ойида тарк этганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: wearehullcity.co.uk