

Манкунианлар юлдузи, асосан, захирадан майдонга тушмоқда. "Арсенал"га қарши ўйинда ҳам у бошланғич таркибга киритилмади. Мазкур баҳсда "Юнайтед" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Гарчанд беш карра "Олтин тўп" соҳибининг жорий мавсумдаги ҳолати қониқарли бўлмаса-да, португалиялик форвард жамоасининг натижаларидан мамнун.
37 ёшли ҳужумчи якшанба кунги ғалабадан сўнг Инстаграм саҳифасида шундай пост қолдирди: "Офарин, йигитлар! Бизни қўллаб-қувватлаётганларга алоҳида раҳмат! Олға, "қизил иблислар!"
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роналду клубни тарк этишни хоҳлаётганини, бироқ клуб бош мураббийи унга ишонч билдиришини таъкидлаганди.



