Мазкур турнирда Осиёдан 4 та клуб иштирок этади. Яъни, ОЧЛнинг охирги икки ғолиблари — "Ал Ҳилол", "Урава Редс", шунингдек, жорий йилги ғолиб билан бир қаторда ОФК рейтинги етакчисига йўлланма тақдим этилади. ОФК рейтингида эса Жанубий Кореянинг "Чонбук Моторс" жамоаси етакчилик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча саудияликлар БААнинг "Ал Айн" жамоаси тўсиғидан ўта олмай, чорак финалда ОЧЛ билан хайрлашди.
Изоҳлар