Роналду Мессидан ўтиб кетди

Khoja
7 сен 2025
Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Арманистон дарвозасига иккита гол урди.

Бу голлар Роналду учун жаҳон чемпионати саралаш турнирларидаги 37 ва 38-гол бўлди. Бу кўрсаткич бўйича Роналду жаҳон чемпионати саралашида 36 та гол урган Лионель Мессидан ўзиб кетди.

Жаҳон чемпионати саралаш босқичида гол уриш бўйича рекордчи 39 та гол билан гватемалалик Карлос Руис ҳисобланади.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com