Роналду қўшиқчи Пинкнинг илтимосига кўра, Рождество байрами учун болаларга имзо қўйилган футболкалар совға қилади

Aslanov Jasurbek
26 nov 2021
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду америкалик қўшиқчи Пинкнинг хайрия тадбирида иштирок этиш ҳақидаги илтимосига жавоб қайтарди.

"Салом Криштиану! Бу йил мен бир нечта болалар учун Рождествога ҳомийлик қиламан. Улар сизнинг либосларингиздан бошқа ҳеч нарсани хоҳламайдилар.

Уларнинг орзуларини рўёбга чиқаришга қарор қилдим. Менга уларнинг ҳаётини ўзгартиришда ёрдам бероласизми? Биламан, сиз ҳар доим ажойиб ишларни амалга оширгансиз... ", - деб ёзди Пинк.

"Салом, Пинк, мен ёрдам беришдан хурсандман. Болалар учун бир нечта дастхатим туширилган либосларимни юборяпман, муаммо йўқ. Буни амалга ошираётганингиз ажойиб!", - дея жавоб қайтарди Роналду.


Aslanov JasurbekМақола муаллифи
Қопқоқ: twitter.com/Cristiano

Изоҳлар

⚽️JOKER⚽️
26 nov 2021
Biz tomonga qachon kelarkan shunaqa Dastxatlar. libosi shartmas Qog'ozga yozilganiyam boluradi
barselona7
26 nov 2021
Шу Роналду билан Мессидан бошқа нарса йўқми қайси хабарга кирсам шулар учун тортишиш бошланади охири хақорат билан тугайди. Футбол булардан олдин ҳам бўлган худо хохласа агар булардан кейин ҳам бўлса керак. Тўғри ҳаммани ўзи мухлислик қиладиган футболчиси бўлади масалан манга Роналдиньонинг ўйинлари ёқарди ўйин финт ақл дриблинг жиҳатдан ўйин жозибаси жиҳатдан исталган ўйинчига дам берарди ҳақиқий футбол афсунгари лекин анча эрта сўнди бўлмаса Роналду билан Месси олтин тўпни анча кутиб қолишарди ОТ лари ҳам ҳозиргича бўлмасди. Бу билан бошқа ўйинчиларни камситмоқчи эмасман балки кимгадир Кака ёқар яна кимгадир Дел Перо ҳаммани ўз танлови бор бошқаларни танловини камситиш яхши эмас.
JAMOLIDDIN1805
26 nov 2021
nafaqat professional futbolchi balki insoniylik jixatdan ham Ronaldu dan urnak olsa arziydi va bu fazilatlari uchun ham uni hurmat qilaman
NASAF_LIVERPOOL_REAL.M
26 nov 2021
Oltin to'p uchun Ronalduga ovoz berdim hatto Salah ham ko'zimga ko'ribmadi
Bunyod Mamajonov
26 nov 2021
Inson inson shu yigit