

Россия терма жамоаси расмий "твиттери" берган маълумотга кўра, турнир мезбонлари қизил либосда, дарвозабон эса яшил формада ўйнайди.

Баҳс эртага, 19 июнь куни "Санкт-Петербург" стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 23:00да бошланади.
Учрашув бош ҳаками Энрике Касерес. Унга қанотларда Эдуардо Кардосо ва Хуан Соррилья (ҳаммаси Парагвайдан) ёрдам беради, тўртинчи рефери Жунайт Чақир (Туркия).



