

Бу ҳақда жамоа раҳбари Магомед Даудов маълум қилган. 54 ёшли Раҳимов Грозний шаҳри клуби бошқарувига 2018 йилнинг сентябрь ойида келган. Раҳбарият жорий мавсум мутахассисга Европа Лигаси ўринлари учун курашиш вазифасини қўйганди. Бироқ, «Аҳмат» айни пайт мусобақа жадвалида 9 очко билан аутсайдерлар қаторида турибди.
Эслатиб ўтамиз, кеча «Спартак Москва» клуби устози Олег Кононов ҳам қониқарсиз натижалари боис вазифасидан озод этилди.



