​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди

Sherzod Nurmatov
8 jul 2025
Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда "Рубин" ҳимоячиси Рустам Ашурматов Эрон пойтахти Теҳронда кутиб олинди.

"Рустам Ашурматов бир неча дақиқа олдин Теҳронга етиб келди.

У тез орада тиббий кўрикдан ўтади ва клуб билан шартнома тузади", – дейилади "Истиқлол" хабарида.

Аввалроқ Эрон клуби Ашурматовни сотиб олгани ва у учун қозонликларга 450 минг евро тўлаши ҳақида хабар берган эдик. 


Sherzod NurmatovМақола муаллифи
Қопқоқ: fcesteghlal.ir

Изоҳлар

NEWS 24
8 jul
Omadini bersin
Насаф 2020
8 jul
Рустамга омад тилаймиз. Илгарилари терма жамоалар тактикаси бўлар эди. Ўзидан устун келаётган жамоаларни ўйинчи ларини сотиб ОЛИБ захирага қўйиш билан ўйин амалиётини сўндириш билан галаба қозониш усули. Шу Эрон ТЖ тактикаси эмасмикан. Нима бўлса ҳам ўйин берсин