Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса

Khoja
25 сен 2025
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Истиқлол" ҳимоячиси айни пайтда соппа-соғ ва жамоа машғулотларида тўлиқ қатнашмоқда.

У клуб тиббий штаби рухсати билан узоқ вақтдан сўнг яна яшил майдонга қайтиши мумкин: жамоа эртага "Шамс Азар" меҳмони бўлади.

"Истиқлол" таркибидаги яна бир юртдошимиз — тажрибали вингер Жалолиддин Машарипов ҳам клуб ихтиёрига қайтган ва тикланиш машғулотларини ўтамоқда.


KhojaМуаллиф
Манба: t.me/uz_eksport