Салоҳ "Рома"га қайтадими?

Sherzod Nurmatov
30 мар 2026
"La Gazzetta dello Sport"нинг ёзишича, "Ливерпуль" вингери Муҳаммад Салоҳ жорий мавсум тугаганидан кейин "Рома"га қайтиши мумкин.

Манбага кўра, мисрлик футболчи келажаги борасида якуний қарорни кечиктириш учун бир мавсумга Рим клубига ўтишни кўриб чиқмоқда.

Салоҳ 2015 йилдан 2017 йилгача "Рома"да ўйнаган. Бу вақт ичида у барча мусобақаларда 83 ўйинда қатнашиб, 34 та гол урган ва 21 та голли пас узатган.

33 ёшли футболчи жорий мавсум "Ливерпуль" таркибида 34 ўйинда иштирок этиб, 10 та голга ассистентлик қилган. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг трансфер қиймати тахминан 30 миллион еврони ташкил этади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport