

Бу ҳақда Goal.com хабар берди.
Маълум бўлишича, "нафақахўрлар" уни "Манчестер Юнайтед"дан сотиб олишни режалаштирмоқда.
Ижара шартномасида кўрсатилган трансфер суммаси 33 млн долларни ташкил қилади. "Челси" 6 млн доллар тўлаб, трансферни рад этиши мумкин.
Санчонинг "Челси" билан амалдаги ижара битими 2025 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Санчо жорий мавсум Лондон клуби сафида 36 ўйинда 3 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.



