

Ушбу учрашув олдидан "Локомотив" клуби футболчиси Сардор Рашидов ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Қўқон-1912" жамоасига қарши учрашувдан олдин ОЧЛ гуруҳ босқичида БААнинг "Ал Ваҳда" жамоаси билан баҳс олиб бордик ва керакли бўлган натижани қўлга киритдик. Гуруҳдан чиқиб имкониятини сақлаб қолдик. "Ал Ваҳда"га қарши икки ўйинда ҳам кучли ўйин кўрсатдик. "Локомотив" барча ўйинларда кучли ўйин кўрсатади, аммо, баъзида омад келмай қолади. Суперлига баҳсларида бор кучимиз билан ғалаба қозонишга ҳаракат қиляпмиз. Бироқ тўп рақиблар дарвозасига кирмаяпти. Барчаси олдинда, энди 4та тур ўтди. кейинги ўйинларда ғалаба қозониш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз", - дейди Сардор Рашидов

Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди



