Сарри: "Мората ва Лофтус-Чик учун хурсандман, Жиру эса..."

Aziz Tukhtamuradov
28 окт 2018
"Челси" бош мураббийи Маурисио Сарри "Бёрнли" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг (4:0) ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Дастлабки 10 дақиқа қийин ўтди. Аммо, кейин биз яхши ўйнай бошладик. Мен Мората ва Лофтус-Чик учун хурсандман. Жиру учун эса афсусдаман, у гол кирита олади деб ўйлагандим. У гол уриши керак.

Барчаси жойида. Биз яхши ўйнадик ва 80 дақиқа давомида ўйин назоратини ушлаб турдик. Энди навбатдаги учрашувга тайёргарлик кўрамиз", - деди Сарри.



Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: ВВС