Сентябрь ойида ўзбекистонлик ММАчилардан кимлар октагонга чиқади?

Aziz Tukhtamuradov
31 aug 2023
Кузнинг илк ойида ўзбек ММА мухлисларини ҳамюртларимиз иштирокидаги ажойиб жанглар кутиб турибди.

Богдан Гусков - 2 сентябрь

2 сентябрь куни Франция пойтахти Париж шаҳрида UFC Fight Night турнири бўлиб ўтади. Мазкур оқшом доирасида Швейцария вакили Волкан Оздемир (18-7) россиялик Азамат Мурзаканов (13-0) билан жанг қилиши керак эди. Аммо Мурзакановнинг бу жангда иштирок эта олмаслиги маълум бўлди. Унинг ўрнини захира варианти сифатида яримоғир вазнда ўзбекистонлик UFC жангчиси Богдан Гусков (14-2) эгаллади. Эндиликда Гусков дебют жангини айнан Волкан Оздемирга қарши ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Волкан Оздемир сўнгги жангини ўтган йилнинг октябрь ойида UFC 280 турнири доирасида Никита Криловга қарши ўтказиб, мағлуб бўлган эди. У фаолияти давомида Даниэль Кормье, Энтони Смит, Доминик Рейес, Иржи Прохаска, Магомед Анкалаев каби машҳурлар билан жанг қилган.


Муҳиддин Мамажонов - 2 cентябрь 

Амирхон Алихўжаев - 2 cентябрь

2 cентябрь куни Словакиянинг Трнава шаҳридаги "Местска Спортова Хала" мажмуасида Fabriq ММА 3 турнири бўлиб ўтади. Ушбу оқшомда икки ҳамюртимиз Муҳиддин Мамажонов ҳамда Амирхон Алихўжаев жанг қилади. Шунингдек, ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Мурадов ҳам мазкур турнирга расмий меҳмон сифатида таклиф этилган.

Енгил вазнда: Муҳиддин Мамажонов (4-0) - Иамик Мойзес (Гвинея-Биссау, 7-6)

Енгил вазнда: Амирхон Алихўжаев (5-3) - Магомед Кадимагомедов (Бельгия, 4-0).

Эслатиб ўтамиз...


Материалнинг тўлиқ қисми қуйидаги саҳифада > > > Сентябрь ойида ўзбекистонлик ММАчилардан кимлар октагонга чиқади?


Aziz TukhtamuradovМақола муаллифи
Муқова: olamsport.com

Изоҳлар