Лушан билан бирга Акмал Шораҳмедов матбуот анжуманига ташриф буюрди.
"Эртага мавсумдаги дастлабки расмий ўйинни ўтказамиз. Таркибимиз яхши, учрашувга барча тўлиқ тайёр. Барча мухлисларни эртанги ўйинга таклиф қиламан", - дейди Лушан.
"Эртанги ўйин ҳаммамиз учун жуда ҳам муҳим. Фақат ютуқ учун майдонга тушишимиз талаб этилади. Чиройли ўйнаб, мухлисларни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз", - Акмал Шораҳмедов.
- Эртага кўп нарсани тезлик қилади, шиддаткор баҳсга тайёрмисизлар?
- Албатта, биз доим тезкор ва шиддаткор тарзда ўйнаганмиз.
- Акмал, сиз қайси футболчиларни алоҳида ўрганиб чиқдингиз?
Акмал Шораҳмедов: - Биз ҳимоячи бўлганимиз учун кўпроқ ҳужумчиларга эътибор қаратамиз. Вучинич, Мабҳут сингари кучли футболчиларга нисбатан жиддийроқ ўйнашимиз зарур бўлади.
- ОЧЛнинг бу босқичида иштирок этган Ўзбекистон клубларининг ҳеч бири юта олмаган. Бунга муносабатингиз қандай?
- Жамоамга ишонаман. Бу қора анъанани йўқ қилишга уринамиз.
- "Бунёдкор"нинг трансферларидан қониқдингизми?
- Ҳа, барча трансферлардан тўла қониқиш ҳосил қилдим.
- Машҳур мураббий Лобановскийнинг шундай гапи бор: агар ўйинни ташкил эта олса кучли рақибни енгиш мумкин. Жамоа эртанги ўйинга ўз режасини танлаб олдими?
- Албатта. Режамиз бор. Режамиз - тартибли ўйин орқали кучли рақибни енгиш (Порядок бьёт класс).
- "Бунёдкор" стадиони чими кўп бор панд берган. Нима деб ўйлайсиз эртага бу ўйинга таъсир қилмайдими?
- Йўқ. Шундай деб айтаман: Ҳозирда бу майдон сифати бўйича Ўзбекистонда энг яхшиларидан бири.
Шаҳбоз Беғамов