Сергей Кучеренко: "Насаф" яшаган, яшамоқда ва яшашда давом этади"

Narzulla Saydullayev
11 feb 2021
"Насаф" бош менежери Сергей Кучеренко клубдаги ўзгаришлар ҳақида видео мурожаат қилди.

"Вилоят ҳокими, ЎФА раҳбарияти ва Ўзбекнефтгаз раҳбарияти томонидан катта иш қилинди. 9 февраль куни Тошкентда Ўзбекнефтгаз раҳбари Муҳиддин Абдуллаев бошчилигида йиғилиш ўтказилди. У кишига клубни қўллаб-қувватлагани, Ўзбекнефтгаз қарамоғидги клубларнинг молиялаштирилиши яхшилангани учун миннатдорчилик билдираман.

Асосий таркиб режа бўйича ишламоқда. 8 нафар футболчи терма жамоалар сафида йиғинда. Улар 18 февраль куни етиб келишади, "Насаф" Тошкентга боради ва 3та назорат учрашуви ўтказади. 1 март куни Қаршида Ўзбекистон Суперкубогидан олдинги назорат ўйини ўтказилади. 6 март куни Суперкубок учун "Пахтакор"га қарши баҳс бўлади. Селекция ишлари давом этмоқда.

Футбол мактабимиз ўқувчилари ўқишга қайтишди ва режа бўйича дарсларга қатнашмоқда.

Клубимизнинг ашаддий футбол мухлисларига мурожаат қилмоқчиман, "Насаф" яшаган, яшамоқда ва яшашда давом этади. "Насаф"да барчаси жойида", - дейди Сергей Кучеренко видеомурожаатда.





Narzulla SaydullayevМақола муаллифи
Муқова: championat.asia

Изоҳлар

Sherzodbek 9 & Lewandowski 9
11 feb 2021
Mana buni kun xabari desa boladi.Omad Nasafga(Paxtakor muxlisi)
Футбол фанат
11 feb 2021
Сергей Кучеренко:“«Насаф» бўлган, бор ва бундан кейин ҳам бўлади" Жамоамиз бош директори Сергей Кучеренко клубимизнинг кейинги фаолияти ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. «Ўтган чиқишимизда жамоамизда бўлаётган ўзгаришлар, қандай вазият ва клуб қандай ҳаёт кечираётгани ҳақида футбол ихлосмандлари, жамоамиз содиқ мухлисларини бохабар қилишга ваъда берган эдим. Раҳбарият томонидан, Қашқадарё вилоят ҳокими, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда “Ўзбекнефтегаз” билан бирга катта ишлар амалга оширилди. 9 февраль куни Тошкентда “Ўзбекнефтегаз” раиси Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев бошчилигида ташкилот ҳомийлиги остидаги клублар раҳбарияти ва мураббийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Шу ўринда “Ўзбекнефтегаз” раҳбариятига бизга ажратган эътиборига, қўллаб-қувватлашларига ҳамда молиявий тарафдан ёрдам бераётганликлари учун бутун «Насаф» футбол клуби томонидан ўз ташаккуримни изҳор этаман. Ҳозирги кунда клубдаги молиявий ҳолат стабиллашмоқда. Клубимиз ўтган мавсумдаги ойлик маошлари масаласини ҳал қилди. Хабарингиз бор, бош жамоамиз ҳам аллақачон янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда, саккиз нафар жамоамиз аъзолари терма жамоалар йиғинида иштирок этмоқда. Улар 18 февраль куни жамоамизга келиб қўшилишади. Шундан сўнг жамоамиз янги мавсумга тайёргарликни пойтахтда давом эттиради. Тошкентда учта назорат учрашувини ўтказиш режалаштирилган. Тошкентдаги ўқув машғулот йиғини якунлангандан сўнг, Ўзбекистон Суперкубоги учун бўлиб ўтадиган баҳсдан олдин 1 март куни Қаршида ҳам назорат учрашуви ташкил қилинади. Бундан ташқари ўринбосарларимиз ҳамда «Насаф» U-18 жамоалари ҳам янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда. Футбол мактабимизда ҳам иш қайтадан йўлга қўйилди ва параллель равишда селекция ишлари ҳам олиб борилмоқда. Жамоамизнинг содиқ мухлисларига шуни айтмоқчиманки «Насаф» бўлган, бор ва бундан кейин ҳам бўлади. Барчангизга раҳмат» — деб ўз фикрини якунлайди Сергей Кучеренко. <a href="https://championat.asia/fcnasaffans" rel="nofollow" target="_blank">https://championat.asia/fcnasaffans</a>
Футбол фанат
11 feb 2021
Allohga shukur Nasaf befarq bulmagan muxlislarga rahmat.
Murodov Bekzod
11 feb 2021
Яхшиликка булсин! Янги йилдан олдинги хамма уйинчига Спарк бераман деган вадасидан буп колмаса булди ишкилиб
Футбол фанат
11 feb 2021
Allohga shukur Nasafga befarq bulmagan muxlislarga rahmat.
Анвар Рахимов
11 feb 2021
Шу хабарни ўқиб, худди Насаф чемпион бўлгандай ҳис қилдим ўзимни. Клуб раҳбариятига, ҳомийларга, мураббийларга, футболчиларга, мухлисларга ва шунингдек рақиб жамоаларнинг жонкуяр мухлисларигаям ўз миннатдорчилигимни билдираман! Ҳеч қайси клубимиз шу аҳволга тушиб қолмасин...
Man_Utd Norin
11 feb 2021
Shunaqa denglar e Nasaf yoq bop ketadi dep odamni qorqitilaring, Nasaf yoq bolsa bormi uvoliga qolishlari aniq edi
NASAF VS MASH'AL
11 feb 2021
O'tgan yilgi qarzlar ham uzilibdi. Hammasi joyida olg'a NASAF QIYIN PAYTDA NASAFNI QÒLLAB TURGAN NAMANGANLIK. ANDIJONLIK. SAMARQANDLIK. NAVOIYLIK DO'STLARIMIZGA MINGDAN MING RAHMAT
NASAF VS MASH'AL
11 feb 2021
O'tgan yilgi qarzlar ham uzilibdi. Hammasi joyida olg'a NASAF QIYIN PAYTDA NASAFNI QÒLLAB TURGAN NAMANGANLIK. ANDIJONLIK. SAMARQANDLIK. NAVOIYLIK DO'STLARIMIZGA MINGDAN MING RAHMAT
Шухрат Эргашев
11 feb 2021
АГМКдан ОЧЛга утиш боскичида омад, Насаф ОФК кубогида омад, айтганча жаноб Кучиренко ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ишларини хам жойига куйинглар, жонкуяр мураббиймиз Бердиевдан эса силекция, лизензиялаш, молиявий ишлар, клуб бошкарувига хам жиддийрок узиз шугулланишингизни ёки аралашиб туришингизни истаб коламиз, Бердиев билиб куйинг сизни кулловчи КАШКАДАРЁ ХАЛКи бор!!!
Кўпроқ кўрсатиш