Сетьен: "Барселона" олдидаги барча ўйинларни ютиши керак"

Mirjalol Normatov
7 июн 2020
"Барселона" бош мураббийи Кике Сетьен ЛаЛиганинг рестарти ҳақида гапирди.

"Янада яхшироқ жисмоний ҳолатга кириб олиш учун биз яна бир ҳафта керак бўларди. Бироқ жамоа белгиланган муддатда қайтиш учун яхши ишламоқда.

Чемпионликни истаймиз ва шу боисдан олдиндаги барча ўйинларда ғалабага эришмоқчимиз.

Жамоанинг руҳий ҳолати ҳам ажойиб. Энди рақибларнинг бизга туғдирадиган қийинчилигига қараб иш тутамиз", - деди мураббий.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo