"Сеул" устози Лингардга: "Югиришни истамайсанми, ўйнама"

Khoja
1 апр 2024
"Сеул" устози Ким Ги Дон жамоанинг юлдузи Жесси Лингардни кескин танқид қилди.

"Мен Лингардни таркибдан олиб ташлаш борасида жуда кўп ойладим. Мен майдонда бир неча дақиқа ҳам югурмайдиганларни футболчи деб атамайман. Югиришни истамайсанми, ўйнама. Тамом", - деди Ким Ги Дон.

Эслатиб ўтамиз, Лингард Корея жамоаси билан феврал ойида шартнома тузганди. Шу вақт оралиғида футболчи К лигада атиги 3 та учрашувда майдонга тушиб, 105 дақиқа ҳаракат қилди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com