

Қирғизистон чемпионатининг дастлабки турларида жамоа турлича натижалар қайд этди. Хусусан, 1-тур баҳсида "Азия" кутилмаганда "Талант" клубига 1:4 ҳисобида имкониятни бой берганди (клуб тарихидаги илк расмий голга Николай Агапов муаллифлик қилди). Шундан сўнг, "Алдиер" жамоасига қарши баҳсда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.
Кейинги турларга келиб эса "Азия" ўз натижаларини сезиларли даражада яхшилашга муваффақ бўлди. Дастлаб, Қирғизистон футболининг етакчиларидан бири ҳисобланган "Дордой" жамоаси 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратилди.
5 апрель куни бўлиб ўтган навбатдаги тур учрашувида Шацких шогирдлари сафарда Ўшнинг "Алай" жамоаси устидан ҳам 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди.




