Учрашувда, Гуидо Бургшталлер гекса-трик, Стивен Скжибски эса хет-трик қайд этди. Шунингдек, Себастьян Руди, Йонас Карльс, Бенито Раман, Амин Харит ўз ҳисобларига дубль ёзиб қўйишган бўлса, Жейсон Чека, Гёркем Жан, Ахмед Кутужу биттадан гол уришди.
Энг қизиғи, 30 дақиқада «Шальке» ҳимоячиси Матия Настасич ўз дарвозасини ишғол этиб, рақибларга битта жавоб голи совға қилди.
TAS-IX эмас
Қайд этиш жоизки, бугун Бундеслиганинг бошқа бир клуби «Боруссия Д» ҳам ўртоқлик баҳсида йирик ҳисобда (10:0) зафар қучди. Кеча эса «Торино» мавсумолди учрашуви доирасида «ФК-Бормиесе»ни 18:1 натижаси билан тор-мор этганди.
Изоҳлар