

"Шунча вазият яратиб, улардан фойдалана олмаслик... Афсуски, рақиб жамоа биргина вазият яратади ва гол уриб кетади. Биз вазиятларни голга айлантира олмасликда давом этмоқдамиз.
Ўйин охири ёқмади. Бизда ўйинни ташкил этиш маҳорати бўлиши керак эди. Футболчилар эса позицияни бериб қўйишди. Шунинг учун натижа салбий бўлди. Барча жавобгарликни ўз бўйнимга оламан.
Бу жиддий огоҳлик қўнғироғи. Биз бошлаган жойимизга қайтишимиз керак. Жамоа сифатида шаклланишимиз керак", - деди Шевченко.



