Бу ҳақда metaratings.ru сайти хабар бермоқда.
"Кечирасиз, аммо бу пенальти эмас. VAR ҳали ҳам кулгили ишлар қилмоқда", - деб ёзди Шмейхель.
Учрашувнинг 26-дақиқасида баҳсли вазият юзага келди. Манчестерликлар ярим ҳимоячиси Бруно Фернандеш бирмингемликлар ҳимоячиси Эзри Конса билан бўлган тўқнашувдан сўнг майдонга йиқилди. Ҳакам эса VAR'га мурожаат қилди ва 11 метрлик нуқтани кўрсатди.
Бир неча такрорий вазиятлардан сўнг маълум бўлдики, "Юнайтед"нинг португалиялик хавбеки дастлаб рақибнинг оёғини босганлиги ва шундан сўнг ўзи йиқилгани маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Шмейхель 1991-1999 йиллар давомида "Манчестер Юнайтед" шарафини ҳимоя қилган.
Манба: metaratings.ru
Изоҳлар