Унда ҳамюртимиз клуб аъзолари билан хайрлашаётгани акс этган. Видео сўнггида Элдор "Ростов" мухлислари билан хайрлашган.
"Қадрли "Ростов" мухлислари!
Сизларга қўллаб-қувватловингиз учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Мен "Ростов"да бахтли эдим. Клуб ҳаётимнинг ажралмас қисмига айланди.
Гол урганимдан кейинги ҳиссиётларингизни ёдимда сақлайман. Сизларга энг яхши тилакларимни тилайман. Клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби ва клуб ходимларига раҳмат айтаман. Улар менга ишонишди. Уларнинг қўллаб-қувватлаши ҳаётимдаги энг муҳим ҳолатлардан бири бўлди. Ҳозир олдинга интилишда давом этиш вақти келди. Аммо бу клубни унутаман дегани эмас, ҳар доим "Ростов" мухлиси бўлиб қоламан.
Ва шуни унутманг - биз "Ростов"!", - дейди Элдор Шомуродов.
Изоҳлар