Туркия чемпионатининг 29-турида “Трабзонспор”дан учралган мағлубиятдан сўнг (5:1) Арвеладзе истеъфога чиқарилди.
Грузиялик мутахассис бундан 3 ой олдин турк клубига бош мураббий этиб тайинланганди ва 17 учрашувда 6 марта ғалаба қозониб, 8 марта мағлуб бўлди ҳамда 3 учрашувда дуранг қайд этганди. Мураббий қўл остида бир муддат ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Отабек Шукуров тўп тепди.
Шунингдек, Шота Арвеладзе “Карагумрук” билан Туркия кубоги 1/2 финал босқичига йўл олди.
Изоҳлар