Шуҳрат Мақсудов: "Бизни ҳурмат қилишмаса ҳам, ЎзПФЛни ҳурмат қилишсин"

Sherzod Nurmatov
26 aug 2021
Cоcа-Cола Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Андижон" - "Бунёдкор" (1:4) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов матбуот анжуманида иштирок этди.





- Ўйин ҳақида

- Фурсатдан фойдаланиб, ўзим ва клубимиз номидан барча юртдошларимизни Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами билан табриклайман. Жаннатмакон юртимизга кўз тегмасин илоҳим. Шунингдек, бир инсонга алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман. "Андижон" клуби раҳбари Журъатбек бизни илиқ кутиб олган холда муносиб иззат-икром кўрсатишди.

Куни кеча ўйинолди машғулот жараёнида аввал кўрмаган холатимга дуч келдим. Биз машғулот ўтказаётган майдонга "Андижон" вакиллари ҳам кириб келишди. Бир майдонда икки жамоа ўйинолди машғулот олиб боришди. Очиғи, жуда ҳам хайратдаман. Одатда меҳмонни ҳурмат қилиш керак. Бу борада ЎзПФЛни қонун-қоидалари бор. Шу сабаб машғулот ўтказмасдан ҳам майдонни тарк этдик. Бизни ҳурмат қилишмаса ҳам, ЎзПФЛни ҳурмат қилишлари керак. Ҳаммаси яхшиликка бўлсин.

Бевосита энди ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, қўлдан келганича "Андижон" раҳбарияти стадионни ўйинга тайёрлаб беришган. Майдон борасида озроқ қилинадиган ишлар бор, лекин бу ерда астойдил ҳаракат қилингани кўриниб турибди. 

Футболчиларимизга катта раҳмат айтаман, майдонда улар меҳнат қилишади. Бугун футболчиларимиз кўрсатмаларни аъло даражада бажаришди. 

- Жамоада асосан, ёшлар ўйнайди. Улар билан тарбиявий ишлар ҳам олиб бориладими?

- Бошқа жамоалар ҳақида айтмоқчи эмасман, лекин бизда тарбиявий ишлар жойида олиб борилади. 

- Бу савол Икромовнинг голни нишонлаши юзасидан берилди. У мухлисларга қарата хунук ҳаракатни амалга оширди...

- Шахсий фикримча, Фарруҳ бу ерда мухлисларга нисбатан ножўя ҳаракат қилмади. Уни ёшлигидан буён биламан. Одобли йигит, бундай ҳаракатни амалга оширмайди. Агар мухлислар унинг ҳаракатидан ранжишган бўлса, Фарруҳнинг номидан узр сўрайман. 

- "Андижон"ни Суперлигада қолиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Бу жуда қийин савол. "Андижон” бугун чиройли гол урди. Адашмасам, жамоанинг 6 нафар футболчиси бизнинг тарбияланувчилар ҳисобланади. Ҳамма жамоада имконият бор, омад ҳам керак футболда. "Андижон"га навбатдаги тур учрашувларида омад тилайман.





Sherzod NurmatovМақола муаллифи
Қопқоқ: championat.asia

Изоҳлар

{©®} [©®]
26 aug 2021
Йигирма йил олдин анжонни Обидов деган хокими боларди ушанда вилоят футболида тизгин бориди ундан кегин футбол анжонда тугади ва улди энди тикланищи учун мужиза кк
rostgoy
26 aug 2021
Томива кучайвоти иккала канотда хужумда зур
КХЛ
26 aug 2021
Улимдан бошкасини иложи бордир лекин энди Андижонни СЛ колиш имконияти йук.Анжон мухлиси.
Шухрат Эргашев
26 aug 2021
Андижон иктисодий жихатдан бошка вилоятлардан кам эмаску, нахотки зур академия ва клуб тайёрлаш кийин булса. Кискаси водийда деса хам булади. Водийдан азалдан ва хозир хам узбек футболи "даргалари" етишиб чикмокда-ку. Маним шахсий фикрим "жонкуярлар" кам.
Vista 1981
26 aug 2021
Bunyodkorga omad.