Маълумотларга кўра, бразилиялик ҳужумчи Вандерсон Галено харид қилинганидан сўнг Саудия Арабистони лигасида ўйнай олмайди.
"Ливерпуль" собиқ футболчиси ОФК Элит Чемпионлар лигаси қайдномасида қолди.
Фирмино энди "Ал Аҳли" режаларига кирмайди. Клуб қишки трансфер ойнасида уни сотмоқчи эди, аммо бразилиялик таклифни рад этди.
Фирмино клуб билан 2026 йилнинг ёзигача бўлган шартномани бекор қилмоқчи эмас. Битим ўйича, у ойига 1,7 млн. евро ишлаб топади.
Бразилиялик бу мавсум Саудия Арабистони лигасининг 17та учрашувида майдонга тушиб, 5та гол урди ва 3та голли пас берди.
Изоҳлар