Швеция - Жанубий Корея. Ўйинга оид қизиқарли маълумотлар

Aslanov Jasurbek
18 июн 2018
Швеция ҳамда Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2018 гуруҳ босқичининг 1-тур учрашуви бугун Тошкент вақти билан 17:00да бошланади.

Ушбу баҳсга оид қизиқарли маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

- Швеция ва Жанубий Корея терма жамоалари сўнгги марта 2005 йилнинг ноябрь ойида ўртоқлик учрашувида тўқнаш келган. Баҳс 2:2 ҳисобида якунланган эди.

- Швеция терма жамоаси кўпинча биринчи бўлим охирида гол уради, Жанубий Корея эса иккинчи бўлим ўрталарида

- Шведлар жуда кўп иккинчи қаватдаги курашга қўшилади (ўртача ҳар бир баҳсда 60тадан). Бу кўрсаткич бўйича фақат исландияликлар улардан устун (61)

- Кореяликлар ЖЧ-2018 жамоалари ўртасида аниқ зарба бериш бўйича энг ёмон кўрсаткичга эга (34%)

- Швеция дарвозабони Робин Олсен - узун паслар бўйича ЖЧ-2018 иштирокчилари орасида етакчи (ҳар ўйинда ўртача 19та узун пас).

*Ўртача кўрсаткичлар сўнгги икки мавсум бўйича ҳисобланган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com