Силва ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин

Alisher Ostonov
13 apr 2025
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва ёзда "Бенфика"га қайтиши мумкин.

Клублар ўртасида музокаралар кетмоқда. Силва ўзи тарбияланувчи бўлган "Бенфика"га қайтадиган бўлса, маошининг пасайишига рози бўлишга тайёр. "Манчестер Сити" жорий мавсумдаги энг омадсиз натижалар фонида таркибни янгилаш учун 30 ёшли футболчини сотиши мумкин. Силвага "Барселона" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Силва жорий мавсум барча мусобақаларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Унинг "Манчестер Сити" билан шартномаси 2026 йилнинг ёзигача амал қилади. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор нархи 45 миллион еврони ташкил этади.


Alisher OstonovМақола муаллифи
Қопқоқ: A Bola

Изоҳлар

Баходир Ботирович
13 apr
Абдукодир ва Мансити хакида хабар езадиганлар канисилар. Хар куни 77 хил хабар укирдик Энди йук. Гвардиола Абдукодир хакида хеч Нима демаяптиканми айтворинглар...
Komilov Muxammad Omar
13 apr
Абдуқодирга ҳам омад... Уям тушмаяпти хавотирдаман.... Нега экан... Кимдир ёзингларчи...
Pedri_16
13 apr
avvalgi darajasida óynamayabdi sotsa kerak