Симеоне: "Атлетико" сафарда ўз майдонидагидек кучли эмас"

Mirjalol Normatov
17 дек 2023
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне ЛаЛигада "Атлетик"дан учралган мағлубият ҳақида гапирди.

- Рақиб ўйин бошидан охиригача биздан кучли бўлди. Сўнгги 15 дақиқада биз курашишга ҳаракат қилдик, бироқ шунда ҳам улар биздан кучлилик қилди, рақибларни табриклайман. Энди сешанба ҳақида ўйлаймиз.

- Майдонда бўлган ишларда Сизни нима кўпроқ ташвишга солди?

- Биз режа қилганларимизни майдонда кўрсата олмадик. Улар биздан кучлироқ бўлишди. Бироқ йигитлар майдонда бор кучи билан ҳаракат қилишди, улар билан сўнгги дақиқаларгача биргаман. Йигитларни айблаш ноўрин.

- Рақиб майдонида "Атлетико" ўз майдонидагидан кўра фарқлироқ бўлиб турибди.

- Ҳа, биз сафарда ўзимиздагидек кучли эмасмиз. Бу жиҳатга кучлирқо эътибор бериш керак. Чемпионатдаги барқарорлик сафар ўйинларидаги ғалабалар орқали ҳам юзага келади, - деди Симеоне.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca