Sofascore. Эсанов, Файзуллаев ва Ашурматов кечаги учрашувларда қандай баҳо олишди?

Khoja
2 mar 2025
Кеча Россия чемпионатининг навбатдаги тур баҳслари бўлиб ўтди.

Ушбу Турда ўзбекистонлик бир қатор футболчилар жамоалари сафида майдонга тушишди.

«Акрон» сафарда «Пари НН»га қарши баҳс олиб борди ва 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Меҳмонлар сафида Шерзод Эсанов 67-дақиқада майдонга тушди. Sofascore нашри ярим ҳимоячига 6,5 баҳо қўйди.

Турнинг марказий учрашувида «Зенит» ва ЦСКА ўзаро баҳс олиб борди. Баҳс 0:0 ҳисобида якунланди. Москваликлар сафида Аббосбек Файзуллаев 67 дақиқа ҳаракат қилди ва 6,3 баҳо олди.

Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси Рустам Ашурматов тўп тепаётган «Рубин» Грознийда «Аҳмад»га қарши баҳс олиб борди ва 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Ашурматов учрашувни асосий таркибида бошлади ва 82-дақиқада захирага олинди. Ҳимоячи 49-дақиқада огоҳлантирилди. Sofascore нашри футболчига 6,6 баҳо қўйган.


KhojaМақола муаллифи
Муқова: Sofascore

Изоҳлар

Akmal Shermatov
2 mar
Pasayish kuzatilayaptiku
From Earth
2 mar
Секин аста ўз формаларини тиклаб олишлари керак.
Futbol Uchun
2 mar
Шомуродов,Хусановларнинг ажойиб ўйинларидан кейин ўзбек футболчиларига эътибор бошқачароқ бўлади ва улардан нимадур кутишади энди.Ашурматов ва Эсоновлар деярли майдонга тушмаётган эди.