

"Башакшехир"да Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ ҳаракат қилди, Аббос Файзуллаев эса 64-дақиқадан майдонда кўриниш берди. Қайд этиш керакки, терма жамоамиз сардори 57-дақиқада жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди.
Sofascore нашри Элдор Шомуродовга 7,7 баҳо қўйди. Захирадан майдонга тушган Аббосбек Файзуллаев эса 6,5 баҳога лойиқ кўрилди.




