"Сўғдиёна" Иван Бошковичга яқиндан ёрдам бериш мақсадида черногориялик мутахассис Нжегош Петровични жалб қилди. У эндиликда жиззахликлар мураббийлар штабида ишлайди.
Петрович бунга қадар фаолияти давомида "Титоград" U-15 ва U-17 жамоалари, "Будучност", "Рудар", Черногория U-21 терма жамоаси ва "Сутьеска" жамоасида ёрдамчи мураббий сифатида фаолият олиб борган.
Унинг сўнгги иш жойи Черногория Премьер-лигаси вакили "Жезеро" жамоаси бўлган.
Изоҳлар