"Сўғдиёна"да узоқ йил ўйнаган Митрович жамоадан кетди

Sherzod Nurmatov
28 ноя 2025
Жиззахликлар қалбида алоҳида ўрин эгаллаган легионер дарвозабон Милан Митрович жамоа билан дўстона тарзда хайрлашди.

"Сўнгги етти ярим йил давомида у дарвозамиз мустаҳкамлиги учун барқарор ўйин кўрсатиб келди. 2021 йилги Суперлига мавсумида жамоамиз кумуш медални қўлга киритишида, ОФК Кубогидаги муваффақиятли иштирокимизда ва бир қатор муҳим учрашувларда Милан ўз ҳиссасини қўшди. Унинг меҳнати, фидойилиги ва профессионаллиги учун жамоамиз ҳамда мухлисларимиз номидан миннатдорлик билдирамиз", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

34 ёшли Милан Митрович Суперлигада 147 ўйин (жами 13 189 дақиқа) майдонда ҳаракат қилди. Ўзбекистон Кубогида 15 ўйин, ОФК Кубогида эса 6 ўйинда қатнашди, жамоа билан бирга ярим финалгача етиб борди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Сўғдиёна" матбуот хизмати