

"Биринчи бўлимда "Барселона" билан тенгма-тенг ўйнай олишимизни исботладик. Танаффусдан сўнг улар ташаббусни қўлга олишди. Биринчи бўлимда қилган ишимизни бутун ўйин давомида амалга оширишимиз мумкин.
Рақибни ҳурмат қилган ҳолда айтишим мумкинки, "Барселона" дурангга лойиқ. Аммо дарвозамиз томон пенальти бўлмаганди", - деди Спалетти.



