Спорт вазирлиги ва ЎФА раҳбарияти Тошкент шаҳар академияси ҳамда Красногорск ўқув-соғломлаштириш спорт базаси фаолияти билан танишди

Narzulla Saydullayev
21 jun 2019
Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда ЎФА раҳбарияти Тошкент вилояти болалар-ўсмирлар футбол академиясига ташриф буюриб, у ердаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишган эди.

Кеча эса Спорт вазирлиги ва ЎФА раҳбарияти Тошкент шаҳар академиясини кўздан кечирди.




Дилмурод Набиев ва Равшан Эрматов академияда яратилган шарт-шароитлар, академия биноси, машғулотлар майдони, кийим алмаштириш хоналари, овқатланиш тизими ҳамда ётоқхона ҳолати каби масалалар билан яқиндан танишишди.




Академия фаолияти ўрганилиб, мавжуд камчилик ҳамда муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.



Шунингдек, куннинг иккинчи ярмида Спорт вазирлиги ва ЎФА раҳбарияти Ангрен шаҳри Красногорск қўрғонида жойлашган ўқув-соғломлаштириш спорт базасини ҳам бориб кўрди.




У ердаги шарт-шароит, ўқув машғулотлари ўтказиладиган бинолар ҳолати кўздан кечирилди.




Мазкур ўқув-соғломлаштириш спорт базаси фаолиятини ҳам қайтадан самарали ташкил этиш, турли ёшдаги терма жамоаларининг ушбу базадан унумли фойдаланишини йўлга қўйиш бўйича зарур кўрсатмалар берилди.



Narzulla SaydullayevМақола муаллифи
Қопқоқ: ufa.uz

Изоҳлар

Barselona, Pakhtakor
21 jun 2019
Бу ерда нафакат стадион, шахарчснинг узихам вайрона холатида. Авваллари Красногорскни хамма биларди.
AziKKokanD
21 jun 2019
Hamma qorinboylar 80 mln dollar 50 ming 100 ming dollar op yeb yotorgandan kegn shuda ahvol ehhh uzbegima qachon tuyasan uzini xalqini qachongacha uzin aldesan
Пахтакорим
21 jun 2019
ўша ўша ГАП
Xainter
21 jun 2019
Bu joyla haroba ku
Scofield
21 jun 2019
Yaxshilaaab Tanishina. 0