Сречко Катанец: "Қозоғистон билан ўйин сиз учун дерби бўлиши мумкин, лекин мен учун навбатдаги ўртоқлик ўйини"

Sherzod Nurmatov
15 nov 2022
Эртанги Ўзбекистон – Қозоғистон ўртоқлик ўйини олдидан "Пахтакор" стадиони анжуманлар залида вакилларимиз иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Сречко Катанец ҳамда ярим ҳимоячи Одилжон Ҳамробеков иштирок этди.





Дастлаб Катанец ва Ҳамробеков ўйинолди фикрлари билан ўртоқлашди.

"Одатдагидек ўртоқлик учрашуви. Қандайдир ўзига хос ўйин деб айта олмайман. Тўлиқ таркиб билан кам вақт шуғулландик", – деди Сречко Катанец.



"Ҳаммангизни кўриб турганимдан хурсандман. Навбатдаги ўртоқлик ўйини арафасида турибмиз. Олдинги ўйинлардаги камчиликларни тўғрилаймиз деган умиддаман", – деди Одил Ҳамробеков.


- Мураббийга савол. Осиё Кубоги бир йил ортга сурилиши, яъни 2024 йилнинг январига қолдирилиши режаларингизга қанчалик таъсир қилди?

- Аниқ бир режага таъсир қилмади. Биз ҳар бир вазиятга мослашишимиз керак. Аскинча, бунинг ижобий тарафи ҳам бор. Кўпроқ ўртоқлик ўйинлари ўтказишимиз мумкин, тайёргарлик учун кўп вақт бўлади. Яна бир яхши томони, чемпионат ноябрда тугайди. Яхши тайёргарлик кўришимизга имкон туғалади. Ҳозирча ЖЧ-2026 саралаши қачон бўлишини билмаймиз.



- Иброҳимҳалил Йўлдошевнинг йўқлиги нима билан боғлиқ?

- Мен бошқа футболчиларни синаб кўришни истадим. Шу билан бирга, айтишим мумкинки, у ўз ўйинларини кучайтириб бориши керак. Албатта, унинг ўйинларини кузатиб боряпман. Кўпинча асосий таркибдан жой оляпти, захирада ўтирган пайти ҳам бўлди. У ўз ўйинини кучайтириб бориши, ўз устида ишлашдан тўхтамаслиги керак. У ҳали ёш, агар 30 ёш бўлганида, бошқа чақирилмайди, дейишимиз мумкин эди.



- Ўзбекистон МТЖ кўпинча сўнгги 10-15 дақиқада гол ўтказиб юборади. Бу сизгача ҳам бўлган, олдинги ўйинда ҳам учради. Бунинг устида ишлашни иложи борми?

- Бу барча жамоалар билан содир бўлади. Ҳатто дунёнинг энг яхши терма жамоалари ҳам шу ҳолга тушиши мумкин. Бу нима билан боғлиқ эканлигини билмайман, балки чарчоқдандир. Коста-Рика билан ўйинга эътибор берсак, улар сўнгги дақиқаларда кўпчилик бўлиб ҳужумга ўтиб кетишди. Ўйинчилар бу вазиятда ўзлари ақлни ишлатиб, ҳаракат қилишлари лозим. Бу учун маълум бир режа йўқ.


- Ўзбекистон анча йиллардан кейин Қозоғистон билан тўқнаш келяпти. Уларнинг ўйини биз учун сўроқ остида. Сизнингча, улар Осиёда топ-5 ликка кириши мумкинми? Ўзбекистон эртага фаворитми? 

- Осиёни кучли бешлигига киритса бўладими, билмадим. Бундай терма жамоада ҳаммаси авлодларга боғлиқ. Яхши авлод етишиб чиқса, шунда ўша авлод билан яхши ўйин кўрсатиши мумкин. Қозоғистон ўйинларини томоша қилдим, футболчилари астойдил курашишади. Эртага осон ўйин бўлмайди. Беш киши бўлиб ҳимояланишади ва тезда ҳужумга ўтиб кетишади. Қозоғистон курашувчан жамоа, аммо керагидан ортиқ тажовузкор ҳаракат қилади. Футболчиларимиз ҳаммасига тайёр бўлишлари лозим. 



-  Мураббийга савол. Қозоғистоннинг айнан қайси футболчиларини алоҳида ажратиб кўрсатган бўлардингиз? 

- Менга Қозоғистоннинг ўйинлари жуда ёқди. Алоҳида кимнидир ажратиб кўрсатишни истамайман. Жамоавий тарзда яхши ўйнашади. Словения билан баҳсни кўриб чиқдик, тажовузкор, сал қўполроқ ўйин кўрсатишди. Айтиб ўтганимдек, жамоа тажовузкор ҳаракат қилади. Жамовий руҳ ҳаммасини ҳал этади. 


- Футболчига савол. Ўзбекистон терма жамоасида ҳамиша ярим ҳимоя чизиғи кучли бўлиб келган. Ҳозир сал кучсиздек кўриняпти. Ҳозирги пайтда ярим ҳимоя чизиғидаги ҳолатни қандай баҳолайсиз?

- Сиз айтганингиздек, Кападзе, Жепаров, Аҳмедов авлоди энг кучли ярим ҳимоячилардан иборат эди. Ҳозирги пайтда ҳам энг кучлилар жамланишига ҳаракат қиляпмиз. Ўйлайманки, биз ҳам акаларимиз даражасига чиқиб, олдимизга қўйилган вазифаларни астойдил бажарамиз.


Футболчига савол. Марказий Осиёда термалар ҳамиша солиштириб келинади. Қозоғистон МТЖ билан ўйин қанчалик принципиал аҳамиятга эга?

- Ҳеч қандай принципиал аҳамият касб этмайди. Мураббий айтганидек, навбатдаги ўртоқлик ўйини. ЖЧ ва Осиё саралаши йўлидаги баҳс. 



- Мураббийга савол. Ўзбекистон терма жамоаси ўртоқлик ўйини Қозоғистонга қарши ўтади. Бу ОАВ ва мухлислар учун оддий ўйин эмас. Бизнинг футболчиларимиз ва мураббийлар учун бу шунчалий оддий ўйинми? Қозоғистонга ғалаба учун ҳатто пул мукофоти ваъда қилинган. Катта аудитория ўйинни жиддий қизиқиш билан кутмоқда. Вакилларимиз рақиб Қозоғистон эканлигини ҳис қилишяптими?

- Нима қила оламан? Нима деб жавоб беришим мумкин? Тўғри, сиз ва кўпчилик учун бу дерби бўлиши мумкин. Лекин мен фикримни ўзгартира олмайман. Бу мураббий сифатида мен учун навбатдаги ўртоқлик ўйини. 2007 йилдаги ўйинда жанжал юзага келган, лекин терма жамоаларда ўша таркибдан ҳозир ҳеч ким қолмаган. Албатта, футболчилар астойдил ғалаба учун ҳаракат қилишади. Легионерлар кеч етиб келишди, бир ярим кунгина тўлиқ машғулот олиб бора олдик. Бу бизга муаммо келтириб чиқаради. Ҳозир кўпчилик бу ўйинга жиддий аҳамият қаратишни сўрамоқда. Лекин мен ҳам тактик ишланмалар устида ишлашим мумкин. Агар менда сеҳрли таёқса бўлганида, ҳар битта ўйинда ғалаба қозонган бўлардик. Бироқ мен бу ерга мураббий сифатида расмий ўйинларни ютиш учун таклиф қилинганман. Бу баҳс олдидан ҳеч қандай босим ҳим қилмаяпман.   

- Ўзингиз айтиб ўтганингиздек, легионерлар кеч келиб қўшилишди. Жумладан, Шомуродов кеча тунда келди. Ниҳоят, Игорь Сергеевни асосий таркибда кўрамизми ёки чарчаган ҳолда етиб келган Шомуродов асосий таркибда майдонга тушадими? 

- Элдор асосий таркибда ўйнайди. Шомуродов чарчамаган, чунки "Рома"нинг охирги баҳсида майдонга тушмади. У ҳозир бошқаларга қараганда яхши ҳолатда.


Sherzod NurmatovМақола муаллифи
Муқова: championat.asia

Изоҳлар

erkak bolsang chida
15 nov 2022
Катанецни интерьвюсини роса кутдим. Спортс.уз хам чемпионат асия хам кечикди. Трибунада укидим биринчи. Лекин см асия куп нарсаларни ёзибди
IBOH SARIASIYA
15 nov 2022
Эрта ёмғир ёғиши мумкун.Ёмғирда турган мухлислар учун юракдан ўйнайлар илтимос.
Chelsea Pakhtakor
15 nov 2022
Qorga ulanishiyam mumkin shu sababli muxlislaga ancha noqulay boladi
Музаффар Махмудов
15 nov 2022
ЖЧ 1998нинг саралашида иккинчи даврада Вейга да Сильва келгандан кейин, ўйинимиз кескин ўзгарганди. 4-0 ҳисобида ютгандик. Ўйинимиз очилиб кетганди. Ана шунақа счёт кутиб қоламан
Mashxurbek9494
15 nov 2022
Шахсий фикр: МТЖ кайси стадионда уйнашидан каттий назар реклама баннерлар ва бошка хар хил уша стадион эгасига доир расм логотипларни урнига Узбекистон термасига тегишли ва футболчиларни рухлантирадиган баннерларни жойлаштириш керак...
erkak bolsang chida
15 nov 2022
Козогистонни ютишимиз керак. Аёл Билан пас Билан тез уйнаб. Россияни уларни менсимагани учун хам ютиш керак. Узбекистон -Козогистон 2:0. Узбекистон -Россия2:1. Кани курамиз топармикинман
UZB16
15 nov 2022
Siz un oddiy uyindur muxlislar un unday emas janob shu un katanesni qisib yaxshi nastroy qilng bollani ertaga parot qilib qoymasin
Равшан
15 nov 2022
Эх оддий уйин миш.Канакасига оддий ойин болиши мумкин. Ана Козокларни тренери эртага болалар ватан герби учун уйнашга тушишади деб интервью берди.Бизаники олдиндан сал страховка килиб койди. Ленонерлар кечрок етиб клишди деб.Бахонани ози коп. Балки камтарлик килватган болиши мумкин. Нима болганда хам факат галаба учун майдонга тушишлиги шарт.
erkak bolsang chida
15 nov 2022
Козогистонни ютишимиз керак. Акл Билан пас Билан тез Карши хужум Билан уйнаб ютиш мумкин. Тупни назоратни яхши ушлаб тез каршит хужумда . Лекин удар 5 та химоя Билан уйниди мураббийи имиз нимадир режаси булиши керак. Россия менсимаяпти. Иккаласини ютишимиз керак. Узб-Коз 2:0. Узб-Рос 2:1
OBINO
15 nov 2022
Murabbiyni o'zimizga o'xshab fikrlashga majbur qilishimiz kerakmas, o'zimiz mentaliteti boshqa murabbiy xoxlagan edik.
Кўпроқ кўрсатиш