Ғузорда меҳмон бўлган Вадим Абрамов шогирдлари 0:2 ҳисобида ортда бораётиб, якунда 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа, "Динамо" XXI асрда илк маротаба меҳмонда "Машъал"дан устун келди. Бунга қадар жамоа охирги маротаба рақибини сафарда 1996 йилги мавсумда енгган эди.
Шунингдек, Самарқанд клуби 17 йилдан сўнг "Машъал" майдонидан очко билан қайтишнинг уддасидан чиқди (охирги маротаба 2008 йил, 1:1).
"Динамо" навбатдаги турни 11 август куни ўз майдонида "Пахтакор"га қарши ўтказади.
Изоҳлар