

Суперлига
5-тур
"Хоразм" – "Динамо" 2:1
Урганч. “Хоразм” спорт мажмуаси. 18:00
Гол: Азизбек Пирмуҳаммадов (Рафаэль Сабиньо) 44’, Равшанбек Ягудин автогол 75’ – Тил Мавретич (Анвар Ҳожимирзаев) 72’
Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев
Ёрдамчи ҳакамлар: Руслан Серазитдинов, Бахтиёрхўжа Шавкатов
Захира ҳаками: Ферузбек Ҳидоятов
VAR: Жасур Мухторов
AVAR: Насибабону Тошмуҳаммедова
Назоратчи: Тимур Галеев
Комиссар: Диёр Хотамқулов
"Хоразм": 33.Никола Стошич, 5.Аббос Отахонов, 8.Нодирбек Абдухолиқов (15.Диёрбек Ортиқбоев, 74), 10.Янис Лери (97.Бубакар Траоре, 74), 13.Элзио Лоҳан (11.Данила Ежов, 90+5), 22.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 25.Матия Ром, 55.Азизбек Пирмуҳаммадов, 79.Азизжон Ахроров (17.Даниил Нугманов, 90+3), 94.Рустам Абдуҳамидов (7.Темурбек Исмоилов, 74), 96.Рафаэль Сабиньо.
Захира: 1.Машҳур Муҳаммаджонов, 3.Равшанбек Султонов, 6.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 88.Аброр Хўсинов.
"Динамо": 13.Равшанбек Ягудин, 4.Нурилло Тўхтасинов (97.Тил Мавретич, 56), 5.Маҳамаду Дембеле, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 8.Азизбек Амонов, 10.Анвар Ҳожимирзаев, 15.Расул Йўлдошев (44.Кингсли Сарфо, 56), 20.Жалолиддин Жумабоев (99.Улуғбек Ҳошимов, 84), 21.Жаҳонгир Абдусаломов, 22.Улуғбек Абдуллаев (7.Санжар Қодирқулов, 64), 37.Фирдавс Абдураҳмонов (11.Хислат Халилов, 56).
Захира: 1.Эдем Неманов, 16.Драмане Салоу, 19.Мауро Бразил, 31.Сальвадор Санчес.
Огоҳлантиришлар: Улуғбек Абдуллаев (35), Азизжон Ахроров (37), Жалолиддин Жумабоев (47), Элзио Лоҳан (85), Никола Стошич (90+4).
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!
90+5. “Хоразм”да ўзгариш: Лоҳан ўрнига Ежов баҳсни тугатиб қўяди.
90+5. Ууух! Қандай вазият! Лоҳаннинг пасидан кейин Исмоилов ерлатиб зарба берди, Ягудин жамоасини қутқарди.
90+3 . “Хоразм”да алмаштириш: Ахроров ўрнига Нугманов мадйонга тушди.
90+3. Зарбаааа! Ўрозовнинг ерлатиб берган зарбасига сал аниқлик етишмади.
90. Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшиб берилди.
89. Зарба! Қодирқуловнинг узоқдан берган зарбаси ноаниқ кетди.
87. Ууух! Лоҳаннинг Траоре томон узатмасини сўнгги паллада Қодирқулов йўққа чиқарди, у жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.
85. Лоҳан Сарфога нисбатан жуда қўпол ўйнади ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 🟨
84. “Динамо”да ўзгариш: Жумабоев ўрнига Ҳошимов туширилди.
79. Амоновнинг пасидан кейин Абдусаломов тўпни қабул қилиб, жарима майдончаси ичида йиқилди, аммо ҳакам ўйин қоидаси бузилмагани ва баҳсни давом эттириш лозимлигини билдирди. ❗️
75. ГОЛ! Ахроровнинг пасидан кейин Ортиқбоев кучли зарбаси орқали ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди. Гол Ягудинга автогол сифатида ёзилади, сабаби тўп ҳам тўсинга, ҳам унга тегиб тўрдан жой олди — 2:1! ⚽️
74. “Хоразм”да 3 та алмаштириш: Исмоилов, Траоре ва Ортиқбоев баҳсга қўшилди.
72. ГОЛ! Ҳожимирзаевнинг пасидан кейин Мавретич тўпни тўхтатмасдан зарба йўллади ва дарвозага шунчаки “михлаб қўйди” — 1:1! ⚽️
67. Зарбааа! Амоновнинг олисдан ерлатиб йўллаган зарбаси сал ноаниқ кетди.
66. Вадим Абрамов мағлубиятдан қутулиш учун барча саъй-ҳаракатларни ишга солмоқда.
64. “Динамо”да навбатдаги алмаштириш: Абдуллаев ўрнига Қодирқулов баҳсни давом эттиради.
61. Абдуҳамидовнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан сўнг Ягудин тўпни уриб юборди.
58. Ҳожимирзаевнинг узатмасидан кейин Амонов бош билан ноаниқ зарба йўллади, офсайд.
56. “Динамо”да 3 та ўзгариш: Абдураҳмоов ўрнига Халилов, Йўлдошев ўрнига Сарфо, Тўхтасинов ўрнига Мавретич тушди
54. Энди Дембеле Лоҳан билан тўқнашувда иштирок этди. “Хоразм” вакилига тиббий ёрдам берилмоқда. 👨⚕️
51. Ахроров майдон марказида Тўхтасинов билан жиддий тўқнашиб кетди, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 👨⚕️
47. Жумабоев Абдуҳамидовга нисбатан қўпол ҳаракат қилди ва огоҳлантирилди. 🟨
46. Иккинчи тайм бошланди!
Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб — 1:0. Танаффус!
45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди.
44. ГОЛ! Сабиньонинг пасидан сўнг қанотдан олдинга борган Пирмуҳаммадов олис масофадан дарвозага зарба берди, аммо Ягудин қўпол хатога йўл қўйиб, тўпни ушлай олмади — 1:0! ⚽️
42. Зарбааа! Тўхтасиновнинг чап оёқдаги зарбаси кучли, аммо ноаниқ чиқди. ☄️
39. Ууух! Нурилло Тўхтасиновнинг жарима зарбасидан тепган тўпига аниқлик етишмади.
35. Улуғбек Абдуллаев фоль ишлатгани учун сариқ карточка олди. 🟨
33. Абдухолиқов Ахроровнинг пасидан кейин сал қолса дарвозабон билан бирга-бир ҳолатга чиқиб кетарди, сўнгги паллада Ўрозов унга халақит қилишга уринди, натижада зарба кучсиз ва ноаниқ чиқиб қолди.
29. “Хоразм” яхши ҳужум ташкил қилаётганди, бироқ якунда Янис Лери тўпни рақиб посбонига топшириб қўя қолди.
26. Ҳамиджонов майдон марказида Абдусаломовга нисбатан қоидани бузди.
24. Ууух! Ахроров яқин масофадан ноаниқ зарба йўллади, Лери унга битта пас билан деярли бўш дарвоза томон зарба бериш имконини тақдим этди. Аммо якунда офсайд борлиги айтилди.
23. Ууух! Тўхтасиновнинг ақлли пасидан кейин Ҳожимирзаев чап оёқда зарба берди, Стошич уни қайтарди.
19. Тўхтасиновнинг узун пасидан кейин Ҳожимирзаев шу учрашувнинг ўзида тўртинчи марта офсайдда қолмоқда. Бунақаси камдан кам бўлади.
16. Амоновнинг ичкарига оширмоқчи бўлган тўпи ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди, бурчак зарбаси. 🚩
12. Нурилло Тўхтасинов тўпни рақибдан олиб қўйиб олдинга ўтди, бироқ айнан унинг ўзи тўпни олдирди.
9. “Динамо” тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди, бироқ якуний паллада Абдураҳмонов ҳимоячини алдаб ўтолмай қолди, потенциал яхши ҳужум якун топди.
7. Ҳамиджоновнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан сўнг Азизжон Ахроров тўпга улгурмай қолди.
5. Стошич ўз вақтида дарвозадан чиқиб келиб хавфни бартараф этди, акс ҳолда самарқандликлар ҳужумчиси қулай имкониятга эга бўларди.
1. Учрашувга старт берилди!
Учрашув 18:00 да бошланади.



