Унда юртимизда фаолият олиб бораётган 116 та университет ва институт ўз жамоаси билан иштирок этади.
Мусобақа икки босқичда ташкил этилади. Дастлаб жамоалар ҳудудий босқичда иштирок этишади. Вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасидан ҳудудий босқичда ғолиб бўлган жамоа жами 13 та жамоа “Student’s Cup”нинг Тошкентда кечадиган финал раундида иштирок этади. Пойтахтнинг 42 олий таълим муассаси жамоалари эса қолган 3 та йўлланма учун кураш олиб боради. Ҳудудий босқич баҳслари 13 – 21 май кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Изоҳлар