Тен Хаг ва Санчо ярашиб олишди. Жейдон МЮ билан машғулотларни бошлаб юборди

I.J.I
12 jul 2024
Футбол мавсумолди йиғинларда қатнашмоқда.

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Эрик тен Хаг ва футболчи Жейдон Санчо ўртасидаги низо барҳам топди. Мураббий ва вингер ярашиб олишган. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. Санчо ва МЮ бош мураббийи ўзаро учрашув ўтказишган ва барча муаммоларни ҳал қилишган. 

Жейдон Санчо аллақачон МЮ билан машғулотларни бошлаб юборган ва жамоанинг мавсум олди ўйинларида майдонга тушиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда Жейдон Санчо ва Эрик тен Хаг ўртасидаги низо келиб чиққанди. Шундан сўнг, Санчо асосий жамоа машғулотларидан бир неча ойга четлатилганди. Футболчи қишда ижара асосида "Боруссия Дортмунд"га бориб қўшилганди.


I.J.IМақола муаллифи
Муқова: twitter.com/FabrizioRomano

Изоҳлар

Tohir P
13 jul 2024
Тен Хаг калта фахм битта футболист бн хам тил топиша олмаган. МЮ Санчо учун канча пул сарфлаган
Ulugʻbek Madrahimov
12 jul 2024
Яхши бупти
IzzaTilloh Foziljonov
13 jul 2024
Koʻtini qisib oʻynashgin bu yil chempionlar ligasiga kirish hech boʻlmasa MNU
Forever Manchester United
13 jul 2024
men kutgan narsa bulibti Myu kim ni sotsa sotsin faqat Sanchoni emas
Futbol Uchun
13 jul 2024
Санчо факат узига зарар эканлигини тушиниб етган куринади чунки терма жамоага хам чакирилмади.